Наманган вилояти божхона бошқармасида вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда “Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Республика ҳамда вилоят оммавий ахборот воситаларига Наманган вилояти божхона бошқармасининг тегишли бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоби хусусида батафсил тўхталиб ўтишди.

Таъкидланганидек, бошқарма томонидан 2021 йил январь-сентябрь ойлари давомида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 762,4 миллиард сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳисобланган божхона тўловларидан 313,8 миллиард сўм қисмига божхона тўловларидан имтиёзлар берилиб, қолган 448,6 миллиард сўми Давлат бюджетига ўтказилиши таъминланди.

2021 йилнинг 1 январь-28 сентябрь кунлари давомида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 583,1 миллион AҚШ долларни (экспорт – 285,4 миллион АҚШ доллар, импорт — 297,7 миллион АҚШ доллар) ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 118,8 миллион АҚШ доллар ёки 25,6 фоизга кўпайган.Экспорт қилинган товарлар ҳажми 285,4 миллион АҚШ долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 66 миллион АҚШ долларга ёки30,1 фоизга кўпайган.

Экспорт қилинган товарларнинг 48,1 фоизини тўқимачилик маҳсулотлари, 36 фоизини калава ип, 13,9 фоизини мева-сабзавот маҳсулотлари, 2,8 фоизини тери маҳсулотлари, 2,1 фоизини транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари, 1,8 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил қилган.

Экспорт жами 378 та ҳўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилган бўлиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 54 тага ёки16,6 фоизга ошган.

Товарлар жами 44 та давлатларга экспорт қилинган бўлиб, Россия, Хитой, Қирғизистон, Туркия, Қозоғистон, Тожикистон асосий давлатларни ташкил этди. Айнан шу давларга қилинган экспорт вилоят экспортининг 89%ини ташкил қилди.

2021 йилнинг ўтган даври давомида бошқарманинг чегара божхона постлари орқали 2179 та автотранспорт воситалари (1089 та кириш ва 1090 та чиқиш) ҳаракатланган. Шунингдек, 6546 та темир йўл вагонлари ҳамда750 та авиатранспорт воситалари ҳаракатланган.2021 йилнинг ўтган даври мобайнида “Наманган” ТИФ божхона пости томонидан 18461 та божхона юк деклорациялари расмийлаштирилган бўлиб, “Хавфларни бошқариш” ААТ томонидан ушбу деклорацияларнинг26,2 фоизи қизил, 43,1 фоизи сариқ ҳамда 30,7 фоизи яшил йўлакларга йўналтирилган.

Тадбир давомида божхона қонунбузилиши ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш йўналишида қилинган ишлар юзасидан ахборот бериб ўтилди. 2021 йилнинг бошидан 28 сентябрь кунига қадар божхона бошқармаси томонидан жами 435 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича26,8 миллард сўмлик товар-моддий бойликлар ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган.

Анжуманда божхона соҳасига доир барча йўналишларда эришилган кўрсаткичлар йиллар кесимида аниқ таҳлиллар ва мисоллар билан кўргазмали тарзда журналистларга етказилди.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Манба:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan