Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 6 октябрь санасида Наманган вилоят Давлат хизматлари маркази биносида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори томонидан Наманган вилоятидаги жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Унда Агентлик директори ўринбосари Алишер Темиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари, Наманган вилоят ҳокимининг Маҳаллий саноатини ривожлантириш бўйича ёрдамчиси Аюбхон Мамамирзаев, Наманган вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, “Косонсой-фарм” ЭИЗ дирекцияси вакиллари ҳамда вилоятда фаолият юритаётган дори воситаларинини тайёрлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ва чакана реализация қилиш ҳуқуқига эга лицензиатлар ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида Агентлик ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш, сифат назорати, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш давлат маркази, шунингдек Наманган вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш ҳудудий бўлинмаси мутахассислари соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида тақдимот ўтказиб фармацевтик фаолиятга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда тадбиқ этилиши юзасидан тушунтириш беришди.

Қабулда турли хил муаммо ва ҳуқуқий масалаларга ечим излаб келган 60га яқин фуқаролар иштирок этди.

Мурожаатларнинг аксариятини дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, ишки дорихоналар фаолиятини лицензиялаш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эскпорт-импорт масалари шунингдек фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (ГМП) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозимлиги мавзусидаги мурожаатлар ташкил этди.

Манба:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan