Фуқароларнинг давлатдаги сиёсий фаоллиги сиёсий ҳуқуқларда ифодаланади. Сайлов фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқи ҳисобланиб, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари тизимидаги энг долзарби саналади.

Ҳозирги даврда демократик сиёсий тартиб жорий қилинган мамлакатлар сиёсий-ҳуқуқий тизимининг асосий қоидасига айланган сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи ўзининг узоқ ўтмишига эга. Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар сайлов ҳуқуқини амалга оширишда ҳам кўзга ташланади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг қабул қилиниши, унда овоз бериш тартибларининг сайловчиларга қулай тартиблари жорий этилганлиги алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, хориждаги фуқароларимизнинг муддатидан олдин ва турган жойида овоз бериш ҳуқуқи қонуний мустаҳкамланганлиги бунга мисол бўлади.

Сайловларни ташкил этувчи комиссиялар сайловчилар рўйхатини уйма-уй юриб аниқлаштириш вақтида ногиронлиги бўлган сайловчилар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштиришлари бўйича кўрсатмалар берилган.

Ногиронлиги бўлган сайловчиларнинг рўйхатини тузиш, турган жойларида овоз беришини ташкил этиш чораларини кўриши белгиланган.

Пандемия шароитида ўтказилаётган Президент сайлови бўйича Марказий сайлов комиссияси мутасадди саналадиган тиббий ташкилотлар билан ҳамкорликда янги йўриқнома ишлаб чиқди.

Ушбу 1104-сонли йўриқномага кўра, коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган сайловчининг турган жойида яъни яшаш манзилида овоз беришини ташкил этилади. Бунда, участка сайлов комиссияси сайловчи учун алоҳидаҳимоя воситалари тўпламини тайёрлайди.

Целлофан пакетга тиббий ниқоб, тиббий қўлқоп, участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган сайлов бюллетени солинган тўпламда бўлиши керак.Участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси шахсийҳимоя воситалари билан ҳимояланган ҳолда кўчма сайлов қутисинидезинфекциялаб, сайловчининг турган жойига боради.

Сайловчи ва комиссия аъзолари ўртасида ижтимоий масофа сақланганҳолда сайловчининг шахси аниқланади, сўнг комиссия аъзоси сайловчигацеллофан пакетга солинган тўпламни ва имзо қўйиши учун сайловчиларрўйхатидан кўчирмани беради.

Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида сайловчиларрўйхатидан кўчирмага имзо қўяди. Сайловчига яширин овоз бериш ҳуқуқитаъминланади. Шундан сўнг, сайловчи сайлов бюллетенини кўчма сайловқутисига ташлайди.

Овоз бериш амалга оширилганидан сўнг комиссия аъзоси кўчма сайловқутисининг қисмлари (юза, ён ва дастак)ни дезинфекциялайди.Бу вақтда ҳозир бўлган кузатувчилар ва оммавий ахборот воситаларивакиллари шахсий ҳимоя воситалари билан ҳимояланган бўлиши шарт.

Коронавирус инфекциясидан стационар даволаш муассасаларидадаволанаётганлар ва ушбу масканларнинг ишчи-ходими бўлгансайловчиларнинг овоз беришини ташкил этиш учун ушбу муассасалардасайлов участкалари тузилиш мумкин. Яширин овоз беришни ташкил қилиш учун ушбу тоифадаги биноларда кўчма овоз бериш кабиналаридан фойдаланилади.

Ушбу муассасаларда ташкил этилган сайлов участкаларида овоз беришмазкур муассасаларнинг ички тартиб-қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Демократик давлатда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари таъминланиши белгиланган. Мамлакатимизда ҳам ҳар қандай шароитда сайловчиларнинг овоз беришлари учун шарт-шароит яратилмоқда.

Фуқароларимиз олдидаги асосий масъулият эса, ўз сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш ва фаол сайлов ҳуқуқларидан фойдаланиб, фарзандларининг фаровон келажаги учун овоз беришлари ҳисобланади.

Озодахон Чубоева, 6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари.

Дилором Сайфитдинова, 6-Наманган округ сайлов комиссияси аъзоси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan