☝️ Биласизми, «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида«ги Низомнинг 26-бандига кўра вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади:
✅ ишлаётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
✅ байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
✅ Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
✅ Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;
✅ меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга.
✍️ Нодирбек Хасанов
Уйчи туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси