Наманган вилояти Мингбулоқ туманида каналга чўкиб кетган 10 ёшли боланинг мурдаси кеча, 27-август куни топилди.

Маълум қилинишича, 2011 йил туғилган болакай Гуртепа маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳунбобоев каналига чўмилиш мақсадида борган ва сувга тушиб, қайтиб чиқмаган.

Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув отряди ғаввослари ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари ҳамда маҳаллий фуқаролар томонидан сув усти ва сув остида қидирув ишлари олиб борилган.

Бир неча соатлик қидирув ишларидан сўнг, боланинг жасади 27-август куни соат 19:00 да каналга тушган жойидан 25 километр узоқликдаги сувдан топилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ўзини каналга ташлаган 20 ёшли қизнинг жасади топилган эди.

VIDEO

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan