Бизни киришимизга қаршилик қилишмади, лекин болаларга йўл йўқ! Сабабини сўраганимда, одам кўп саҳна синиб кетиши мумкин, деган важ кўрсатишди.

Мен ўзим тартибга солиб тураман, деб уларни киритдим.

Бир болали аёлни ИИБ ходимлари ушлаб олиб қайтаришди, буни кўрган депутат Жахонгир Туляганов уларнинг қилаётган иши нотўғрилигини айтди. Шу пайт ИИБ ходимларининг ўша ерда турган катталаридан бири Жахонгирни машинага тиқларинг, бўлимда гаплашамиз бу билан, деган буйруқни берди. ИИБ ходимлари эса, буйруқни сўзсиз бажариб Жахонгирни судрай бошлашди.

Табиийки, мен туманимизга келган меҳмон депутатнинг ёнини олдим ва ноқонуний хатти-ҳаракатлари, депутатлик мақоми тўғрисида тушунтира бошладим.

Вазият қалтислашгач, эфир қилишга мажбур бўлдим, давоми эфирда…

Феруза Жўрабековна, депутат

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan