Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш мақсадида манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолининг турли тоифалари, хусусан аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида Уйчи туман адлия бўлими томонидан «Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга» шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

«Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга» шиори остида ўтаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Фуқаролар мазкур тадбирлар давомида ўзларини қизиқтирган бошқа исталган мавзуларда асослантирилган ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар олишлари мумкин.

Шунингдек, кундалик ҳаётдаги турли масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар олиш учун фуқаролар адлия бўлимига исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилмоқда ҳамда зарур ҳолларда фуқароларнинг мурожаатлари сайёр шаклда қабул қилинмоқда.

Нодирбек Хасанов
Уйчи туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan