Куни кеча пойтахтимиздаги муҳташам Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишлаб ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловда «Янги Ўзбекистон» газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири, «Наманган садоси» газетаси муҳаррири Орифжон ЖЎРАЕВ «Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари» йўналишида фахрли ўринга муносиб кўрилди.

Унинг «Янги Ўзбекистон» газетасида Наманганда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар самаралари, вилоят ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётига оид, қизғин бунёдкорлик жараёнларига бағишлаб чоп этилган таҳлилий мақолалари юқори баҳоланганидан хурсандмиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасбимизни навбатдаги юксак эътироф билан самимий қутлаб, ижодий ишларига муваффақият тилаймиз!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan