Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни тарғиб қилиш мақсадида Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Тўрақўрғон туманидаги Исъҳоқхон Тўра Ибрат ижод мактаби ўқувчилари учун Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси Чавандозлар мактабида чавандозлик бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.

Шу билан бирга Қўриқлаш бошқармаси маъмурий биносида мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилиб, йигит-қизларга бинодаги музей, кутубхона ва вертуал полигон машғулот хоналари билан танишдилар.Шунингдек, Камондан отиш спорт тури бўйича ҳам маҳорат дарслари ўтказилиб, ёшлар ўзларининг мерганлик маҳоратларини синовдан ўтказилди.

Ходимлар болаларга хизмат фаолияти давомида учрайдиган қизиқарли воқеалар ҳақида ҳам сўзлаб беришди. Хизмат машаққатларида тобланган ходимларга бу йигит–қизлар жуда ҳавас қилишларини ҳамда улар ҳам келажакда Ватан тинчлигини сақлашдек шарафли касбни эгаллашга ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan