Ушбу ҳодиса 17 август куни соат 19:08 да Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Қумтўғон” МФЙ Янгиобод-18 кўчасида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ФВБнинг 2 та ёнғин ўчириш экипажи соат 19:14 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 19:17 да ўраб олиниб, соат 19:38 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида хонадон шифт ва том қисмининг 65 кв.м майдони ва уй-рўзғор буюмлари, дарвозахонада турган “ЛАДА ЛАРГУЗ” русумли автомашинаси ҳамда қўшни хонадон том қисмининг 15 кв.м майдони ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида уй эгаси куйиш тан-жароҳати олган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида хонадоннинг 500 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Шунингдек, ҳодиса юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: FVV (Video)

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan